Жабрланувчининг қасддан иш кўриши натижасида юзага келган зарар тўланмайди.
Агар жабрланувчи ўзининг қўпол эҳтиётсизлиги туфайли зарарнинг юзага келишига ёки ортишига кўмаклашган бўлса, унда жабрланувчининг ва зарар етказувчининг айби даражасига қараб товон миқдори камайтирилиши лозим.
Жабрланувчи қўпол эҳтиётсизлик қилганда ва зарар етказувчининг айби бўлмаганда, унинг жавобгарлиги айбидан қатъи назар, юзага келган ҳолларда, товон миқдори камайтирилиши лозим ёки, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин. Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда товон тўлашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қўшимча харажатларни тўлашда, боқувчисининг вафоти муносабати билан кўрилган зарарни тўлашда, шунингдек дафн этиш харажатларини тўлашда жабрланувчининг айби ҳисобга олинмайди.
Суд фуқаро томонидан етказилган зарарни қоплаш миқдорини, унинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, камайтириши мумкин, зарар қасддан қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган ҳоллар бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
1004-modda. Жабрланувчининг айбини ва зарар етказган шахснинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.