«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

20-modda. Рақамли маҳсулотлар бўйича шартномаларни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Моддий жисмларда тарқатиладиган рақамли маҳсулотларга доир шартномалар бошқа товарларга оид шартномаларга ўхшаш тарзда тасдиқланади. Моддий жисмдан фойдаланмаган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали шахсий компьютерга ёки мобил қурилмага юклаш (юклаб олиш) орқали тарқатиладиган, онлайн хизматлардан фойдаланиш ёки уларга обуна бўлиш ва бошқа усуллар орқали тарқатиладиган рақамли маҳсулотларга доир шартномалар: чеклар, рақамли маҳсулотга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш тўғрисидаги квитанциялар ҳамда шартнома тарафларини идентификация қилиш имконини берадиган, моддий жисмдан фойдаланмаган ҳолда тарқатиш жараёнида ахборот тизимлари орқали шакллантирилган бошқа хабарлар; хўжалик юритувчи субъектнинг ички ҳужжатлари (хўжалик юритувчи субъект масъул шахсининг ҳисоботлари, банкдан олинган кўчирмалар, бухгалтерия маълумотномалари ва бошқалар) билан тасдиқланади. Хўжалик юритувчи субъектлар бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатини унга қуйидагиларни илова қилган ҳолда бир томонлама тартибда расмийлаштиришга ҳақли: қўшилиб олишга, офертага оид шартноманинг, лицензия шартномасининг ва бошқа шартноманинг электрон кўчирма нусхаларини; ҳисобварақ-фактуранинг (инвойснинг) ёки контрагентдан электрон хабар шаклида олинган бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаларини; пул маблағлари келиб тушганлигини ва уларнинг тўланганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатларни (электрон хабарларни).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.