Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳаёти ёки соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалинганлиги ёки соғлиғи ўз хизмат мажбуриятларини бажариши чоғида бошқача тарзда шикастланганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда давлат органи томонидан қопланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат мажбуриятларини бажараётганда вафот этган тақдирда, унинг қарамоғида бўлган оила аъзоларига давлат органи томонидан вафот этган шахснинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла тўланадиган нафақа уларнинг сонига тенг тақсимланган ҳолда берилади.
Хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда давлат фуқаролик хизматчисининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма миқдори кейинчалик айбдор шахслардан регресс тартибида ундирилади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган зиённинг, зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун
56-modda. Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.