«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

53-modda. Давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш

Давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш давлат томонидан қуйидагилар орқали таъминланади: меҳнат таътили ва ижтимоий таътиллар бериш; ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш; ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; давлат пенсия таъминоти. Давлат фуқаролик хизматчисига қуйидаги ижтимоий ҳимоя чоралари кафолатланади: тиббий хизмат кўрсатиш; ротация тартибида бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказилиши билан боғлиқ харажатларнинг, шу жумладан яшаш ва транспорт харажатларининг ўрнини қоплаш; хизмат уй-жойлари, хизмат транспорти билан ёки уй-жой ва транспорт харажатлари учун пулли компенсация билан қонунчиликда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда таъминлаш. Давлат фуқаролик хизматчисига қонунчиликка мувофиқ бошқа ижтимоий ҳимоя чоралари ҳам қўлланилиши мумкин. Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қонунчиликда белгиланган асосларда ва миқдорларда тўланадиган барча турдаги ижтимоий нафақалар татбиқ этилади. Ижтимоий нафақаларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.