«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

4-modda. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: давлат органи — Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма; давлат фуқаролик хизмати — давлат хизматининг бир тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолиятини ифодалайди; давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси — давлат органининг ваколатларини лозим даражада амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар, малакалар ва кўникмалар мажмуи; давлат фуқаролик хизмати лавозими — давлат органининг ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозим; Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчилари томонидан риоя этилиши шарт бўлган одоб-ахлоқ нормалари мажмуи; малака талаблари — давлат фуқаролик хизматининг муайян малака даражаси берилиши ва (ёки) давлат фуқаролик хизматининг муайян лавозимини эгаллаш учун талабгор бўлаётган номзодларга нисбатан давлат органи томонидан белгиланадиган, иш тажрибасига ва касбий компетенциясига доир талаблар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.