«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

29-modda. Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш

(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш танлов асосида амалга оширилади, бундан қонунчилик билан белгиланган кафолатларга мувофиқ олдинги лавозимни ёки унга тенг бўлган лавозимни тақдим этиш ҳоллари, шунингдек ушбу Қонуннинг 39 ва 41-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно. Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун номзодларга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги кафолатланади. Давлат фуқаролик хизматининг бўш турган (вакант) лавозимини эгаллаш махсус ваколатли давлат органининг ахборот тизими орқали ўтказиладиган ички ва ташқи танловлар асосида амалга оширилади. Ички танловларда фақат давлат фуқаролик хизматчилари, ташқи танловларда эса тегишли малака талабларига жавоб берадиган барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга. Танлов ўтказиладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари ва танлов ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.