«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

26-modda. Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг

Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиётини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органида мониторинг ўтказилади. Мониторинг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат органи томонидан ижро этилишини ўрганиш йўли билан ўтказилади. Мониторинг натижасида давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи тегишли давлат органи раҳбарига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади. Мониторинг ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.