«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

24-modda. Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари

Давлат фуқаролик хизматчиларига давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг гуруҳлари ва тоифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг қуйидаги малака даражалари берилади: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг гуруҳлари Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг тоифалари Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари Сиёсий Раҳбар кадрлар Олий даражали маслаҳатчи 1-даражали маслаҳатчи 2-даражали маслаҳатчи 3-даражали маслаҳатчи Бошқарув Бошқарув кадрлари 1-даражали хизматчи 2-даражали хизматчи 3-даражали хизматчи Ёрдамчи Мутахассислар 4-даражали хизматчи 5-даражали хизматчи 6-даражали хизматчи Давлат фуқаролик хизматчиларига давлат фуқаролик хизмати лавозимлари малака даражалари (бундан буён матнда малака даражалари деб юритилади), қоида тариқасида, изчил тартибда, олий маълумотга ва муайян иш стажига, малака ошириш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатга, малака комиссиясининг ижобий хулосасига эга бўлган тақдирда берилади. Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.