«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

14-modda. Давлат фуқаролик хизматчисининг жавобгарлиги

Давлат фуқаролик хизматчисининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига сабаб бўлди деб ҳисобловчи жисмоний ёки юридик шахс бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. Давлат фуқаролик хизматчисининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органи томонидан қопланиб, ушбу зарар кейинчалик айбдор бўлган давлат фуқаролик хизматчисидан ундириб олинади. Давлат органи раҳбарининг ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф топшириғини бажариш натижасида давлат фуқаролик хизматчиси томонидан етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органи томонидан қопланади. Зарар миқдори қонунга хилоф топшириқни берган давлат органи раҳбаридан ёки мансабдор шахсидан регресс тартибида ундирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.