«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун

11-modda. Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқлари

Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг ўзига хос хусусияти ва мураккаблигига, бажарилган ишларнинг миқдори ҳамда сифатига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш; касбий компетенциялари ва алоҳида хизматлари учун рағбатлантирилиш; давлат органининг маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан мунтазам равишда малакасини ошириб бориш; меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда шартларда меҳнат шартномасига ўзгартишлар киритиш ва шартномани бекор қилиш; ўз мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгиловчи лавозим йўриқномаси ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш; меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлган иш ўрнига эга бўлиш; иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим давлат фуқаролик хизматчилари учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган тарзда дам олиш; қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниш, шунингдек давлат пенсия таъминотини олиш; давлат органининг қонунга хилоф қарорлари ва унинг мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш; давлат органи раҳбариятининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш; давлат фуқаролик хизматидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар берган тақдирда, давлат ҳимояси билан таъминланиш; хизматга оид масалалар юзасидан давлат органининг раҳбариятига ўз фикрини билдириш, ўзи давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат органининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат органининг раҳбарияти ҳамда бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳурмат қилиниши; давлат органи томонидан қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда давлат фуқаролик хизмати лавозимининг ва иш ҳақининг сақланиб қолиши; қонунчиликда белгиланган тартибда давлат фуқаролик хизматини ўташ вақтида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши; ўзининг меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш; давлат фуқаролик хизмати масалалари юзасидан махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиш; ўзининг шахсий ҳужжатлари тўплами билан танишиш. Давлат фуқаролик хизматчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.