Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

I2-8-band. V. чет элга кетиш ҳуқуқи рад этилганлиги устидан шикоят қилиш тартиби — I2-8-банд

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида транзит ўтувчи, шу жумладан автомобилда халқаро юк ташишларни амалга оширувчи чет эл фуқаролари фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин. Мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспорт воситасида (тунаш учун қайта бутланган ер усти автотранспорт воситасида) туристик (нотижорат) мақсадларда транзит ўтаётган чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди. Овқатланиш, дам олиш ва тунаб қолиш учун фақат мотеллар, кемпинглар ёки махсус ажратилган тўхташ жойлари мавжуд бўлган йўналишдаги пунктларда тўхташ мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.