Чет эл фуқаролари мазкур Қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари ва ходимларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.
Мазкур қоидаларнинг чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш шартларига риоя қилишларини таъминловчи ёхуд уларга хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
Т/рТурТаъриф1.D-1Дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) аккредитация муддатига берилади.2.D-2Дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун)Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 3 ойгача муддатга берилади.3.DTДипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик)Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда кираётган хорижий давлатларнинг дипломатик ходимлари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 1 ойгача муддатга берилади.4.S-1Хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.5.S-2Хизмат кириш визаси (вақтинча)Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига 3 ой муддатгача берилади.6.S-3Хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича )Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, қонунчиликда назарда тутилган, шунингдек, Президент ва Ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат бирлашмалар таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига хизмат сафарига келувчи чет эл фуқароларига 1 йил муддатгача берилади.7.ОРасмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида)Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи расмий делегация аъзоларига расмий тадбирлар ўтказиш муддатига берилади.8.В-1Ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун)Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек хорижий банклар ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларига аккредитация муддатига берилади.9.В-2Ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза)Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ишбилармонлик доиралари вакилларига 1 йил муддатгача берилади.10.ТТуристик кириш визасиЎзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюраётган чет эл фуқароларига 1 ой муддатгача берилади.11.TGГуруҳли туристик кириш визасиЎзбекистон Республикасига камида 5 кишидан иборат бўлган туристик гуруҳ таркибида туристик мақсадларда ташриф буюраётган чет эл фуқароларига 1 ой муддатгача берилади.12.PLGЗиёрат кириш визасиТуристик фаолият субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг сўровномалари бўйича Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси, анъаналарини ўрганиш учун чет эл фуқароларига 2 ой муддатгача берилади.13.ЕИшчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома асосида)Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан чет эл фуқаросига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади.14.J-1Матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган)Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.15.J-2Матбуот вакиллари учун кириш визаси («Дунё» ААда вақтинча аккредитация қилинганлар)Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вақтинча аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига аккредитация муддатига берилади.16.PV-1Меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқароларига 1 йилгача муддатга берилади.17.PV-2Меҳмон кириш визаси (чет эл фуқароларининг таклифи бўйича)Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқароларига 1 йилгача муддатга берилади.18.VTDВатандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)Ўзбекистон Республикасида туғилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома мавжуд бўлганда 2 йилгача муддатга берилади.19.STDТалабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврига)Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатда (олий таълим муассасалараро алмашишга биноан ёки олий таълим муассасалараро ўзаро алоқалар доирасида вақтинча асосда) таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.20.А-1Ўқув кириш визаси (доимий асосда — таълим даврига)Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.21.А-2Ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда)Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига педагогик фаолиятни амалга ошириш учун жалб қилинадиган чет эл фуқароларига 1 йилгача муддатга берилади. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек, ўз тасарруфида таълим ташкилотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.22.A-3Академик кириш визаси (вақтинча асосда)Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган чет эл фуқаролари учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга берилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идоралар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.23.MEDТиббий кириш визасиДаволаш-профилактика муассасалари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган чет эл фуқаролари учун 3 ойгача муддатга берилади.24.С-1Экипаж учун кириш визасиҲаво кемалари ва темир йўл таркиблари экипажларининг хорижий аъзоларига 1 йилгача муддатга берилади.25.С-2Ҳайдовчилар учун кириш визасиЮк ташувчи автотранспорт воситаларининг хорижий ҳайдовчиларига 1 йилгача муддатга берилади.26.EXITЧиқиш визасиЧет эл фуқаролари томонидан кириш визаларининг муддати кечиктирилган ҳолларда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун 1 ойгача муддатга берилади.27.TRANТранзит визасиЎзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтувчи чет эл фуқароларига 3 кунгача муддатга берилади.28.INVКўп марталик инвестиция визасиХорижий инвестицияларни киритиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган 8500-мартали базавий тўлов катталигидан кам бўлмаган миқдорда хўжалик уюшмаларининг акциялари ва улушларини олиш, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокида бўлган корхоналарни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан ушбу корхоналарнинг сўровномалари бўйича берилади, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади, 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.29.ITКўп марталик «IT-visa»ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.
Чекланмаган муддат:1. Озарбайжон Республикаси2. Грузия 3. Арманистон Республикаси4. Беларусь Республикаси5. Қозоғистон Республикаси6. Молдова Республикаси7. Россия Федерацияси8. Украина60 кунгача:9. Қирғизистон Республикаси30 кунгача:10. Австралия Иттифоқи11. Австрия Республикаси12. Аргентина Республикаси13. Босния ва Герцеговина14. Ватикан15. Люксембург Буюк Герцоглиги16. Венгрия17. Бруней-Доруссалом давлати18. Исроил давлати19. Греция Республикаси20. Ирландия21. Исландия22. Италия Республикаси23. Канада24. Андорра Князлиги25. Лихтенштейн Князлиги26. Монако Князлиги27. Бельгия Қироллиги28. Дания Қироллиги29. Испания Қироллиги30. Нидерландия Қироллиги31. Норвегия Қироллиги32. Швеция Қироллиги33. Латвия Республикаси34. Литва Республикаси35. Малайзия36. Мўғулистон37. Янги Зеландия38. Бирлашган Араб Амирликлари39. Португалия Республикаси40. Болгария Республикаси41. Индонезия Республикаси42. Кипр Республикаси43. Корея Республикаси44. Мальта Республикаси45. Польша Республикаси46. Сан-Марино Республикаси47. Сербия Республикаси48. Словения Республикаси49. Тожикистон Республикаси50. Хорватия Республикаси51. Чили Республикаси52. Руминия53. Сингапур54. Словакия Республикаси55. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги56. Туркия Республикаси57. Бразилия Федератив Республикаси58. Германия Федератив Республикаси59. Финляндия Республикаси60. Франция Республикаси61. Черногория62. Чехия Республикаси63. Швейцария Конфедерацияси64. Эстония Республикаси65. Япония 66. Антигуа ва Барбуда67. Барбадос68. Белиз69. Гренада70. Доминика Республикаси71. Мексика Қўшма Штатлари72. Гватемала Республикаси73. Гондурас Республикаси74. Коста-Рика Республикаси75. Куба Республикаси76. Никарагуа Республикаси77. Панама Республикаси78. Тринидад ва Тобаго Республикаси79. Эль-Сальвадор Республикаси80. Сент-Винсент ва Гренадин81. Сент-Люсия82. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги83. Доминикана Ҳамдўстлиги84. Сент-Китс ва Невис Федерацияси85. Ямайка85¹ Баҳрайн Қироллиги85². Саудия Арабистони Подшоҳлиги85³. Ўмон Султонлиги85⁴. Қатар Давлати85⁵. Қувайт Давлати85⁶. Хитой Халқ Республикаси85⁷. Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги7 кундан кўп бўлмаган:86. Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди.
2 иш куни мобайнида:
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)
I2-16-band. V. чет элга кетиш ҳуқуқи рад этилганлиги устидан шикоят қилиш тартиби — I2-16-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.