Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

I2-11-band. V. чет элга кетиш ҳуқуқи рад этилганлиги устидан шикоят қилиш тартиби — I2-11-банд

Транзит ўтувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ муддатга мажбурий тўхтаган чет эл фуқаролари тўхташ пайтидан бошлаб кейинги сутка мобайнида ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш рухсатномасини расмийлаштиришга мажбурдирлар. Мажбурий тўхташ қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин: а) поезд, автотранспорт воситаси, кема ёки самолётнинг ҳаракатини тўхтатувчи табиий офатлар юз берганда; б) автомобилнинг бирон-бир қисми бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида шикастланган автотранспорт воситасини тузатиш учун; в) врачнинг хулосасига кўра беморнинг йўлда юриши унинг саломатлиги учун хавфли ҳисобланган касаллик ҳолатида. Бундай ҳолда у билан бирга бораётган оила аъзолари ёки ҳамроҳлик қилаётган шахслар беморнинг олдида қолишлари мумкин. г) йўллар туташган жойда бир транспорт туридан бошқасига ўтириш кечикканда. Мажбурий тўхташ чет эл фуқароларига бундай тўхташ юз берган шаҳар ёки бошқа аҳоли яшайдиган жой доирасида мажбурий тўхташни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилгунга қадар бўлиш ҳуқуқини беради. Бўлишни ва транзит визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни расмийлаштириш йўналиш йўлида тўхташ сабаби ва муддатини тасдиқловчи тегишли ташкилот ёки муассасанинг маълумотномаси кўрсатилган ҳолда хорижий фуқаронинг шахсий аризасига биноан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.