Хорижда бўлган чет эл фуқароларига «IT-visa» ва инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Хорижда бўлган чет эл фуқароларига инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
Хорижда бўлган чет эл фуқароларига «IT-visa»ни расмийлаштириш учун IT-Парк Дирекцияси ўзининг тавсиясини, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
«IT-visa» ва инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет эддаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.
«IT-visa» ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани«IT-visa» ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)
13¹-band. Ii. ўзбекистон республикасига келиш визаларини расмийлаштириш тартиби — 13¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.