Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

12-band. Ii. ўзбекистон республикасига келиш визаларини расмийлаштириш тартиби — 12-банд

Чет эл фуқаролари турист сифатида келиш визаларини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функциясини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига миллий паспортни ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошираётган туристик ташкилотларнинг таклифномасини тақдим этган ҳолда мурожаат қиладилар. Хорижий фуқаронинг турист сифатида келиш визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан 3 суткадан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустаснодир. Хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасига туристлар сифатида келаётган чет эл фуқароларига келиш-кетиш визаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилишига йўл қўйилади. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади. Фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кун муддатга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик кириш учун «e-visa.gov.uz» портали орқали «E-VISA.UZ» тизими ёрдамида электрон визани расмийлаштиришлари ва олишлари мумкин. Электрон визани расмийлаштириш ва олиш тартиби Электрон виза тўғрисидаги низом билан тартибга солинади. Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.