Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

10-band. Ii. ўзбекистон республикасига келиш визаларини расмийлаштириш тартиби — 10-банд

Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган чет эл фуқаролари визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда «миллий паспорт» деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари — халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари чет эл фуқароларига таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади. Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган чет эл фуқароларига IT-парк резидентининг хорижий мутахассислари бундан мустасно, визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эл фуқаролари — халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар. Мазкур Тартибнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга ҳам халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида визалар узайтирилади. Бунда ушбу консуллик ҳаракати чет эл фуқароси фақат кейинги рейсга жўнаб кетиш учун берилган авиачиптага эга бўлган тақдирдагина рухсат этилади. Агар кейинги рейсда жой бўлмаса, тасдиқловчи ҳужжатлар (авиачипта ёки жўнаш санаси кўрсатилган авиакомпаниянинг хати) тақдим этилганда узайтирилишига рухсат берилади. Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва чет эл фуқаросига келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг чет эл фуқаросини таклиф қилган аризаси 2 иш кунидан, «IT-visa» берилганда эса 3 суткадан ошмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.