Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

Q1-band. Q1-банд

Қуйидагилар: Хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида электрон тизими орқали вақтинча рўйхатга олиш тартиботларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; Хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доимий рўйхатга олиш, уларнинг бошқа манзилга кўчиши, хорижий давлатга кетиши, доимий яшаш рухсатномаси ва доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ; Хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш, уларнинг бошқа манзилга кўчиши, хорижий давлатга кетиши, доимий яшаш рухсатномаси ва доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.