Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I4-76-band. 5-боб. Якунловчи қоидалар — I4-76-банд

Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 4-сон, 71-модда): а) номланишидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; б) 1-банддаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; в) 1-иловада: номланишидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 1-банди матнидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 4-боб номидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 12-бандинг матнидаги «вақтинча прописка қилиш», «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон» ва «доимий ва вақтинча прописка қилиш» сўзлари тегишинча «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш», «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон» ва «доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 13-банддаги «турган жойларида вақтинчалик пропискадан ўтиб» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниб» сўзлари билан алмаштирилсин; 14-банднинг биринчи хатбошидаги «вақтинча пропискадан ўтказиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 15-банддаги «вақтинча пропискага» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин; 16-банднинг матнидаги «вақтинча пропискани» ва «вақтинча прописка» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхат» сўзлари билан алмаштирилсин; 18-банднинг матнидаги «вақтинча прописка қилинган» ва «вақтинча пропискани» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» ва «турган жойи бўйича рўйхатга олишни» сўзлари билан алмаштирилсин; 19-банддаги «вақтинча прописка» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин; 20-банддаги «вақтинча прописка» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 21-банддаги «доимий прописка» сўзлари «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «23. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш орқали расмийлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорлари билан тартибга солинади»; 25-банддаги «вақтинча прописка» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 26-бандда: учинчи хатбошидаги «вақтинча пропискадан ўтиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; тўртинчи хатбошидаги «доимий прописка» сўзлари «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга» сўзлари билан алмаштирилсин; низомга 1-илованинг илова белгиси, номланиши ва матнидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; низомга 2-иловада: илова белгисидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; 10-бандидаги «вақтинча пропискадан ўтказиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; низомга 3 ва 4-иловаларда илова белгисидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; низомга 5-иловада: илова белгисидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин; матнидаги «вақтинча пропискага қўйишингизни», «вақтинча пропискадан ўтаётган» ва «вақтинча прописка қилишингизни» сўзлари тегишинча «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишга», «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаёган» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишингизни» сўзлари билан алмаштирилсин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.