Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 95-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган» сўзлари «доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 42¹-бандда:
иккинчи хатбошидаги «доимий прописка қилинган» сўзлари «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «доимий пропискани расмийлаштириш» сўзлари «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 42²-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«42². Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва/ёки доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишга асослари мавжуд бўлмаган), муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти қайта расмийлаштирилади».
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I4-54-band. 5-боб. Якунловчи қоидалар — I4-54-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.