Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ кўчмас мулк сотиб олган хорижий давлатлар фуқаролари.
БосқичларСубъектларТадбирларИжро муддатлари1-босқичЧет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсБелгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича МваФРБга мурожаат қилади.Зарурат туғилганда2-босқичМваФР бўлинмаси1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни базадан текширади. 2. ИИВ Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади.Ўн иш куни давомида3-босқичТошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармасиТақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.Уч иш куни давомида4-босқичТошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармасиЧет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади.Йигирма иш куни давомида5-босқичТошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармасиИжобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади.Ўн беш иш куни давомида6-босқичЎзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармасиТақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини хамда ҳужжатларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.Ўн беш иш кун давомида7-босқичТошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармасиИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.Икки иш куни давомида8-босқичМваФР бўлинмасиҲужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради.Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади.Уч иш куни давомида
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш истагини билдирган республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий яшаш жойидаги МваФРБга мурожаат қилади. Зарурат туғилганда 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар МваФРБ Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий рўйхатдан ўтиш истагини билдирган Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти МваФРБга электрон тизим орқали сўров хати юборади. Бир иш кунида 3-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ Сўровномани олгач, мурожаат қилувчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Рўйхатга мувофиқлигини ҳамда уй-жой ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавоб хати юборади. Уч иш куни давомида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар МваФРБ МваФРБ ижобий жавоб олган тақдирда, бир иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий йиғма иш жилдини тегишли МваФРБга жўнатади. Бир иш куни давомида 5-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ Шахсий йиғма иш жилдини олгач, бу ҳақида ариза берувчининг электрон манзилига хабар юборади. Бир иш куни давомида 6-босқич Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ Барча тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади ҳамда ариза берувчи Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантирилади. МваФРБ раҳбари ёки унинг ўринбосари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий рўйхатга олиш зарурлигини кўрсатади. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, қайд варағи тақдим этилади. Уч иш куни давомида
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» қарорида:
а) 1-иловада:
қуйидаги мазмундаги 6⁴ банд қўшилсин:
«6⁴. Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси хорижий фуқаронинг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан, маъмурий чоралар қўлланилмасдан «чиқиш» (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.
Хорижий фуқаро ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида «чиқиш» (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар органига белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
б) 2-иловада:
5-бандда:
биринчи хатбошидаги «вақтинча пропискадан ўтказилишини» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «вақтинча пропискадан ўтиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошидаги «вақтинча прописка қилиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «вақтинча рўйхатдан ўтказиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
22¹-банднинг иккинчи хатбошидаги «вақтинча ёки доимий прописка» сўзлари «вақтинча турган жойи ёки доимий яшаш жойи бўйича рўйхат» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарорининг 10-бандидаги «вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида низомнинг 14-бандидаги «вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказишни» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 28 августдаги 251-сон қарорининг 8-бандидаги «яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш» сўзлари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати» сўзлари билан алмаштирилсин.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I4-10-band. 5-боб. Якунловчи қоидалар — I4-10-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.