Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ҳамда бу ҳудудларда доимий яшашга рухсатнома берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган, нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 11-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно.
Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига — гаровни сақловчига бериш, агар олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I3-7-band. 1-боб. Умумий қоидалар — I3-7-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.