Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I3-41-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш тартиби — I3-41-банд

ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатнома расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ИИББ МваФРБга юборади. ИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.