Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I3-33-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш тартиби — I3-33-банд

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқаролиги бўлмаган шахс бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги муносабати билан доимий рўйхати бекор қилингандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, олдинги яшаган жойи бўйича ёки республиканинг бошқа ҳудудига тегишли МваФРБ томонидан доимий яшашга рухсатнома расмийлаштирилади. Бунинг учун ушбу фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ҳаракатланиш ҳужжати; уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.