Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари (Рўйхатнинг 10-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоят ёки шаҳар ҳудудидаги МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этади.
Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар МваФРБ томонидан Кадастр агентлигидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I3-20¹-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш тартиби — I3-20¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.