Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ватандош — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепциясида кўрсатиб ўтилган шахс;
чет эллик инвестор — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс — чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси);
доимий яшашга рухсатнома бериш — бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда уларга яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта расмийлаштириб бериш;
электрон тизим — «E-Chet el fuqaro» дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими);
манзил тизими — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизими;
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати — чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати;
яшаш гувоҳномаси — чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ҳамда эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқийдир;
ID-карта — чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ҳамда эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи, шунингдек, эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқийдир;
фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (кейинги ўринларда — ҳаракатланиш ҳужжати) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат;
янги қурилган кўчмас мулк — туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган кўчмас мулк.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I3-2-band. 1-боб. Умумий қоидалар — I3-2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.