Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 6-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
(агар ҳужжатлар хорижда расмийлаштирилган бўлса) никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали юбориладиган илтимосномаси.
Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I3-17-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш тартиби — I3-17-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.