Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I3-13-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш тартиби — I3-13-банд

Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари бўлган, яъни ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган) доимий яшашга рухсатнома олиш учун чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); (агар фуқаро хорижда туғилган бўлса) туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.