Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I2-73-band. 5-боб. Якунловчи қоидалар — I2-73-банд

Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. БосқичларСубъектларТадбирларИжро муддатлари1-босқичЧет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсБелгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича ИИО МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.Зарурат туғилганда2-босқичМваФР бўлинмаси1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади.2. ИИВ Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади.Ўн иш куни давомида3-босқичҚорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармасиТақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.Уч иш куни давомида4-босқичҚорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар Давлат хавфсизлик хизмати бошқармасиЧет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади.Йигирма иш куни давомида5-босқичҚорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармасиИжобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади.Ўн беш иш куни давомида6-босқичЎзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармасиТақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.Ўн беш иш кун давомида7-босқичҚорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармасиИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.Икки иш куни давомида8-босқичМваФР бўлинмасиҲужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади.Уч иш куни давомида
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.