ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади.
ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади.
Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I2-34-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби — I2-34-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.