Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан кейин МваФРБ раҳбари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий яшашга рухсатнома олиш мумкинлигини кўрсатади, ўн иш кунида уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни базадан текширади. Рўйхатнинг 9-бандига бандига мансуб чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс мурожаат қилганда, киритилган инвестициялар ҳақидаги маълумотларни текширади.
ИИВ Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда — ҚР ИИВ МваФРБ) ёки вилоят ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда — ИИБ МваФРБ) электрон тизим орқали юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни тегишли ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I2-22-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби — I2-22-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.