Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I2-19-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби — I2-19-банд

Ўзбекистон Республикасига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда республика ҳудудида узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспорти билан яшаётган ёки уни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва Рўйхатга кирмаган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиш учун яшаш жойидаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: собиқ СССР паспорти ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, ҳарбий гувоҳнома ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат; Ўзбекистон Республикасида таълим олганлиги ёки меҳнат қилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар (агар мавжуд бўлса); 35х45 мм ўлчамли тўртта фотосурат.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.