Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I2-14-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби — I2-14-банд

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 6-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (агар ҳужжатлар хорижда расмийлаштирилган бўлса, нусхалари олиниб, асли қайтарилади); тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали юбориладиган илтимосномаси. Ходимларни вилоятда доимий яшашга рухсатнома олиш юзасидан илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.