Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

53-band. 4-боб. Якунловчи қоидалар — 53-банд

Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 30 кунгача муддатга вақтинча рўйхатдан ўтиш ўз хохшига кўра қуйидаги тартибда амалга оширилади: жойлаштириш воситаларига мурожаат қилади; даволаш муассасаларига мурожаат қилади; таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслартомонидан мобиль телефони ёки планшет ёрдамида мурожаат қилади; таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслартомонидан туман (шаҳар) МваФРБ бўлинмаларига белгиланган тартибда ариза ва бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келганидан сўнг3 иш куни муддатда 30 кундан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслартомонидан туман (шаҳар) МваФРБ бўлинмаларига белгиланган тартибда ариза ва бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади; Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади. 2-босқич Жойлаштириш воситалари маъмурияти «E-mehmon» дастурига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни киритади. Мурожаат қилган вақтнинг ўзида Даволаш муассасалари маъмурияти «E-mehmon» дастурига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни киритади. Мурожаат қилган вақтнинг ўзида Таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар Мобиль телефони ёки планшет ёрдамида «E-mehmon» дастурига қуйидаги маълумотларни киритиб вақтинча рўйхатни расмийлаштиради: манзил ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) тўғрисидаги маълумотлар; чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар. Реал вақт режимида Туман (шаҳар) МваФРБ бўлинмалари Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб расмийлаштирганидан кейин чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни «E-mehmon» дастурига киритади. Бир иш кунида Ташқи ишлар вазирлиги Аккредитация карточкасини бериш масаласини кўриб чиқади. 10 иш кунида 3-босқич Жойлаштириш воситалари маъмурияти QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи расмийлаштириб беради. Мурожаат қилган вақтнинг ўзида Даволаш муассасалари маъмурияти QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи расмийлаштириб беради. Мурожаат қилган вақтнинг ўзида Туман (шаҳар) МваФРБ бўлинмалари Таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахсларга QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштириб беради. Реал вақт режимида Ташқи ишлар вазирлиги Аккредитация карточкасини расмийлаштириб беради. 1 ишкунида
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.