Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

38-band. 3-боб. Яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиши тартиби — 38-банд

Яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча рўйхатга олиниш учун бошқа ҳудудга келган кунидан бошлаб уч иш кунида ҳудудий МваФРБга мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта ёхуд ҳаракатланиш ҳужжати; туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун (агар фуқаро хорижда туғилган бўлса); кадастр ҳужжатларининг (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма) асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади); уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги); агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс меҳнат фаолияти билан шуғулланса, юридик шахснинг мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган шаклдаги талабномаси. Вақтинча рўйхатга олинганлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.