Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнат, хизмат, таълим олиш, даволаниш, зиёрат, дам олиш мақсадида ҳамда инвестор, «фахрий фуқаро», ватандош, сайёҳ, ишбилармон, хусусий меҳмон сифатида ёки спорт, маданият йўналишида вақтинча бўлишлари мумкин.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — МваФРБ), жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари орқали вақтинча рўйхатга олинадилар. Вақтинча рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахс шахсий идентификация рақами рўйхатга олинган ҳудудий МваФРБ томонидан уларнинг ёзма мурожаатларига асосан берилади.
Вақтинча рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинган жойларида яшашлари лозим.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
3-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 3-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.