Хорижий инвесторларни, улар томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандларини вақтинча рўйхатга олиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда, визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун — доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқишни талаб этмасдан 1 йил муддатга) амалга оширилади. Уларни вақтинча рўйхатга олишда МваФРБ томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ берилган қайд варағининг белгиланган бандига «INVESTOR» сўзи ёзилади.
Мазкур тоифадаги қайд варағи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга республиканинг бошқа ҳудудларида вақтинча рўйхатга олинмасдан бўлиш ва яшаш ҳуқуқини беради.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
22-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби — 22-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.