Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган ва махсус йиғим тўлаган қуйидаги чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи (уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой кўчмас мулк объекти) бўйича ариза ва махсус солиқ режими берилгани тўғрисидаги гувоҳнома асосида бир иш кунида рўйхатдан ўтказилади:
бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари 5 йилгача, бироқ виза муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга;
Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режими белгиланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари 5 йилгача, аммо Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан туриб олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
20¹-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби — 20¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.