Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;
даволаш муассасалари — санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати — чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати;
вақтинча рўйхат — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари, даволаш муассасаларида вақтинча ҳисобга олиш ёки ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан хусусий уй-жой, корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги ётоқхоналарда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
«E-mehmon» дастури — хусусий уй-жой, корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги ётоқхоналар, жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастури;
манзил тизими — доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республиканинг бошқа ҳудудларида ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизими.
чет эллик инвестор — хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8500 бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган ҳамда амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасига эга чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
2-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.