Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни 30 кунгача ва ундан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатга олиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
кадастр ҳужжатларининг (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма) асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) ёзма аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнат фаолияти билан шуғулланса, қабул қилувчи юридик шахснинг мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шаклдаги талабномаси;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар — хорижий инвесторлар, улар томонидан чет эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) учун инвестиция лойиҳаси вилоят ҳудудида амалга оширилган тақдирда;
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома — «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) учун;
Махсус солиқ режими берилгани тўғрисида гувоҳнома — махсус солиқ режими қўлланилган чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, шунингдек, эрининг (хотинининг) ота-онаси) учун.
30 кунгача вақтинча рўйхатга олинганлик учун туристик (меҳмонхона) йиғими, 30 кундан ортиқ вақтинча рўйхатга олинганлик учун эса «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
17-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби — 17-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.