Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти томонидан улар келиб жойлашган вақтнинг ўзида, қанча муддат бўлишларидан қатъи назар, «E-mehmon» дастури ёрдамида;
б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний ва юридик шахслар томонидан:
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, улар келиб жойлашган пайтда «E-mehmon» дастури ёрдамида ёки уч иш куни ичида ҳудудий МваФРБга мурожаат этиш орқали;
агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, уч иш куни ичида ҳудудий МваФРБга мурожаат этиш орқали;
в) мустақил равишда саёҳат қилаётган, палаткали лагерларда ва тунаш учун жойлашиш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганларидан кейин уч иш куни мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиш йўли билан «E-mehmon» дастури орқали.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
12-band. 2-боб. Бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби — 12-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.