Навбатдаги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тегишли хулосани тақдим этиши учун жорий йилнинг 20 сентябрига қадар юборилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича хулосани жорий йилнинг 1 октябридан кечиктирмай тақдим этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг 10 октябридан кечиктирмай жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади;
уларнинг жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича келиб тушган асосланган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг 25 октябридан кечиктирмай тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан бир ҳафта ичида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқлаштирилган ҳолда қабул қилинади.
Навбатдаги йил учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан:
жорий йилнинг 10 октябридан кечиктирмай жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади;
уларнинг жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича келиб тушган асосланган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқилади ҳамда жорий йилнинг 1 ноябридан кечиктирмай тегишинча халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисида қарорлар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ушбу қарорларга мувофиқлаштирилган ҳолда тегишинча туманларнинг ва шаҳарларнинг бюджетлари тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тўғрисидаги тегишли қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан улар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
lex.uz’dagi asl matn99-modda. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.