Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулосани жорий йилнинг 5 октябридан кечиктирмай тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилади.
Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳам, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади.
lex.uz’dagi asl matn97-modda. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани киритиш тартиби
(97-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.