Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия (бундан буён матнда Фискал стратегия деб юритилади):
макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозларини;
солиқ ва бюджет сиёсатининг ўрта муддатли давр учун асосий йўналишларини;
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатларининг солиқ-бюджет сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ўрта муддатли давр учун прогнозларини;
келгуси молия йили учун бюджет тизими бюджетлари даромадлари прогнозини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқилган мақсадли мўлжалларни;
келгуси молия йили учун бюджет тизими бюджетлари харажатлари прогнозини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқилган мақсадли мўлжалларни;
умумий фискал баланс прогнозларини;
Давлат бюджетининг бирламчи профицити ёки бирламчи тақчиллиги прогнозларини;
фискал таваккалчиликлар таҳлилини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 15 апрелга қадар ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси ишлаб чиқилади.
Фискал стратегияни ишлаб чиқиш учун:
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан — ҳар йили 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат дастурлари асосида ўрта муддатли даврда амалга ошириладиган, шунингдек тугаш муддати келган тадбирлар рўйхати ҳисобга олинган ҳолда зарур бўлган маблағлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар тўғрисидаги дастлабки таклифлар;
давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан — ҳар йили 1 майга қадар навбатдаги ўрта муддатли давр учун давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлар прогнозлари ва харажатларнинг дастлабки миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат дастурлари асосида келгуси ўрта муддатли даврда амалга ошириладиган, шунингдек тугаш муддати келган тадбирларнинг бажарилишини зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорлари бўйича таклифлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан — ҳар йили 1 майга қадар даромадлар прогнозлари, харажатларнинг (жорий харажатлар ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар) дастлабки миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорлари;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар, шунингдек идоралар томонидан — ҳар йили 15 майга қадар амалдаги солиқ-бюджет сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўрта муддатли давр учун Давлат бюджетига солиқ ва божхона тушумларининг прогнозлари бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
Фискал стратегияни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгусидаги ўрта муддатли давр учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдорларини белгилайди.
Фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matn90-modda. Ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни ишлаб чиқиш тартиби
(90-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.