Бюджет кодекси

81-modda. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси харажатлари

Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан: вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш; бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари; бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари учун фойдаланилади. Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари биринчи навбатда ушбу қарзларни тўлаш учун сарфланади. Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.