Давлат бюджетининг харажат қисми қуйидагилардан иборат:
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;
иқтисодиёт харажатлари;
марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
судларни сақлаб туриш харажатлари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;
бошқа харажатлар.
Давлат бюджетининг харажат қисми таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари ҳисобга олинади.
lex.uz’dagi asl matn69-modda. Давлат бюджети харажатларининг таркиби
(69-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.