Бюджет кодекси

67-modda. Беғараз ёрдам олувчиларнинг мажбуриятлари

(67-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Беғараз ёрдам олувчилар: беғараз ёрдам лойиҳалари бўйича донорлар билан келишувларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиши ҳамда уларда назарда тутилган, ўз зиммасига олган мажбуриятларини ўз вақтида бажариши; олинган беғараз ёрдамдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаши; олинган беғараз ёрдамнинг ҳисоб ва ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаши; беғараз ёрдам доирасида келган товарларнинг божхона расмийлаштирувини ўз вақтида амалга ошириши; беғараз ёрдам келганлиги ва фойдаланилганлиги юзасидан ҳисобот тақдим этиши шарт. Техник кўмаклашиш маблағларини олувчилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлар билан бир қаторда, шунингдек: техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ва уни ўзлаштириш жадвалини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиши; техник кўмаклашиш маблағлари келиб тушиши учун ваколатли банкларда махсус ҳисобварақлар очиши; техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.