Бюджет кодекси

61-modda. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш

(61-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида — умумий харажатларнинг 10 фоизи миқдорида, республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида — умумий харажатларнинг 5 фоизи миқдорида бюджетдан ажратиладиган маблағлар; фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар; ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно; тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар; ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига тиббиёт ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.