Бюджет кодекси

52-modda. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадларини шакллантириш

(52-модда биринчи қисми 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари: 1) белгиланган нормативларга мувофиқ: фойда солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтариб берилган даромад солиғи суммаси чегирилган ҳолда); акциз солиғи; ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно). 2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 3) мол-мулк солиғи; 4) ер солиғи; 5) қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 6) айланмадан олинадиган солиқ; 7) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 8) автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим; 9) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга қонунчиликка мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган, белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга беришдан ва сотишдан олинган даромадлар, давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари ва жарима санкциялари, эгасиз мол-мулкни, мерос ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни, ҳуқуқ бўйича давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган хазиналарни реализация қилишдан тушган тушумлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар киради. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушадиган айрим солиқлар ва бошқа даромадлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тақсимланиши мумкин. Солиқлар ва бошқа даромадлар белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.