Бюджет кодекси

36-modda. Давлат мақсадли жамғармалари

(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Маблағлари солиқлар, йиғимлар, давлат божлари, солиқ бўлмаган тўловлар ва жарималар, ҳомийлик маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган бошқа даромадлардан, шунингдек бюджет трансфертлари ва субсидияларидан шакллантириладиган давлат мақсадли жамғармалари давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилади. Давлат мақсадли жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади. Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил этмасдан шу жумладан вазирликлар ва идоралар ҳузурида тузилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.