Бюджет кодекси

187-modda. Бюджет интизомини бузиш

(187-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)

Қуйидагилар бюджет интизомини бузишдир: Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини уларни олиш (улардан фойдаланиш) шартларига мувофиқ бўлмаган мақсадларга молия йили давомида йўналтириш; ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказилиши рад қилинган, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузилган шартномаларга, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга асосан товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олиш; бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ижро этиш навбатларига риоя қилмаслик; меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этмасдан молия йили давомида тўловларни амалга ошириш; бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатларни тўлаш учун пул маблағлари берилишини, шунингдек пенсияларни етказиб беришни амалга оширувчи муассасаларга пул маблағлари берилишини банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз кечиктириш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.